• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзстандарт» озиқ-овқат маҳсулотларининг қадоқланиши ва тамғаланиши билан боғлиқ маълумотни тақдим этди

    Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қадоқлаш, тамғалаш, сақлаш, реализация қилиш ҳамда утилизация қилиш Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинади. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги хабарида айтилади.

    Фото: «Zira.uz»

    Фото: «Zira.uz»

    Истеъмолчи ўзи харид қилаётган маҳсулот тўғрисидаги ахборотни ушбу маҳсулотнинг тамғасидан (маркировка) олади. Шунинг учун ушбу қонунда озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш ва тамғалашга алоҳида эътибор қаратилган.

    Мазкур қонуннинг 12-моддасида: Озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар уларни қадоқланган, ўралган (барча муомала босқичларида сифати ва озиқлик қиммати сақланиб қолишини таъминлайдиган) ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тамғаланган ҳолда чиқаришлари шарт эканлиги кўрсатиб ўтилган.

    Шунингдек, қадоқланган ва ўралган озиқ-овқатлар, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари ёриқларга (суқма варақаларга) эга бўлиши, уларда қуйидаги ахборотлар кўрсатилиши керак:

    • озиқ-овқатнинг номи;
    • озиқ-овқатни нимага мўлжалланганлиги (болаларга махсус мўлжалланган маҳсулотлар ва парҳез таомлар учун);
    • тайёрловчининг номи;
    • товар белгиси (белгига эга ташкилотлар учун);
    • озиқ-овқат таркибига кирган нарсалар, шу жумладан озиқ-овқат қўшимчаларининг номи;
    • озиқлик қиммати, нави;
    • сақлаш шарт-шароитлари;
    • тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;
    • тайёрлаш усули (масаллиқлар ҳамда махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);
    • оғирлиги;
    • фойдаланиш усули (биологик фаол қўшимчалар: озиқ-овқат қўшимчалари, махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);
    • мувофиқлик белгиси (маҳсулотини мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини берадиган лицензияси бор корхоналар учун);
    • норматив ёки техникавий ҳужжатларнинг номерлари.
    Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш юзасидан 2017 йил 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида»ги 490-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан УзТР.490-022:2017 сонли «Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги» умумий техник регламенти қабул қилинди ҳамда бу техник регламент жорий йилнинг 12 июль куни амалга киритилди.

    Мазкур техник регламентда қуйидаги тушунчалар келтириб ўтилган:

    • тамға — истеъмол ўрамига, транспорт ўрамига, суқма вараққа, этикеткага ёки ёрлиққа тушириладиган ёзувлар, расмлар, белгилар, рамзлар, бошқа белгилар ва (ёки) уларнинг комбинациялари тарзидаги озиқ-овқат маҳсулоти тўғрисидаги маълумот;
    • этикетка — тамға босиладиган ва истеъмол ўрамига ва (ёки) транспорт ўрамига, шу жумладан елимлаш йўли билан маҳкамланадиган ахборот манбаи;
    • ёрлиқ — ўрамга маҳкамланадиган тамғалашни тушириш учун мўлжалланган ахборот манбаи.
    • озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати — тамғалашда қайд қилинган вақт даври, ушбу вақт мобайнида озиқ-овқат маҳсулоти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланган унга қўйиладиган хавфсизлик талабларига тўлиқ мувофиқ бўлиши, шунингдек тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан белгиланган сақлаш шартларига риоя қилинганда ўз истеъмол хоссаларини сақлаб қолиши керак ва ушбу муддат тамом бўлгандан кейин озиқ-овқат маҳсулоти сотилмаслиги ва белгиланган мақсадда фойдаланилмаслиги керак.
    Сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлигига бўлган талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 474-сонли қарори асосида «Сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентида (УзТР.474-020:2017), шунингдек маҳсулотларнинг меъёрий ҳужжатларида белгилаб берилган.

    Ушбу техник регламент асосида кефир маҳсулотининг тамғаланишини кўриб чиқамиз.

    Бугунги кунда мамлакатда кефир O’zDSt 1086:2011 стандарти асосида ишлаб чиқарилади. Бу стандартнинг 4.4 бандида кефир маҳсулотини тамғалашга талаблар берилган. Бунда, маҳсулот солинган ҳар бир идиш бўёқ ҳиди келмайдиган, бузилиб кетмайдиган тамға билан тамғаланиши керак ҳамда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

    • ишлаб чиқарувчининг номи, мулкчилик шакли, манзили, телефон рақамлари;
    • ишлаб чиқарувчининг товар белгиси (агар мавжуд бўлса);
    • маҳсулот номи; Маҳсулот номи: маҳсулотнинг ҳом ашёси, нима учун ишлатилиши, таркиби, алоҳида ҳусусиятлари асосида шакллантирилади ҳамда кўрсатилган барча маълумот қатъий тўғри бўлиши шарт. Масалан, Ёғсизлантирилган кефир.
    • ёғнинг масса улуши; Масалан, ёғсизлантирилган кефирда ёғ масса улуши 0,1%.
    • идишдаги маҳсулот массаси (ҳажми), г, cм3.
    • 100 г маҳсулотнинг энергетик қиймати тўғрисида маълумот;
    • маҳсулотнинг таркиби (асосий таркиби ҳамда қўшимчалар, ароматизатор, краситель, биодобавка ва ш.к.);
    • маҳсулотни сақлаш шароитлари ва муддати (йил, ой, кун); Масалан, кефир учун, (4±2)°C ва 70%дан кам намликда 72 соат.
    • ишлаб чиқариш санаси (йил, ой, кун);
    • O’zDSt 1086:2011 стандарти ёзилган бўлиши шарт;
    • O’zDSt 5.8 стандарти асосида мувофиқлик белгиси бўлиши шарт; Изоҳ: «мувофиқлик белгиси» — муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган, белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги. Шунингдек, маҳсулот ёрлиғида мувофиқлик белгиси мавжуд бўлганда ушбу маҳсулот сертификатланганлигини англатади.
    • қайд этилган рақами кўрсатилган ҳолда штрих-код; Изоҳ, Ўзбекистон Республикаси штрихли кодлаш тизими EAN халқаро товар рақамлаш тизими доирасида ишлаб чиқилган ва фаолият юритади, миллий ва халқаро кодлаш тизимининг мос келишини ҳамда ахборот алмашиш учун ягона тилни таъминлайди. EAN штрихли кодларидан фойдаланиш устидан назорат GS1 UZBEKISTAN (EAN UZBEKISTAN) ассоциацияси ва «Ўзстандарт» агентлиги «Штрихли кодлаш маркази» ДК томонидан биргаликда амалга оширилади. GS 1 UZBEKISTAN (EAN UZBEKISTAN) (Бельгия, Брюссель) Халқаро ассоциацияси томонидан мамлакатимизга 478 рақамли идентификацион код берилган.
    EAN-13 штрих коди 13 та рақамдан иборат бўлиб, қуйидаги маънога эга.

    Дастлабки 3 та рақам, яъни префикс миллий уюшманинг рақами ҳисобланади. Бу 3 та рақам, масалан, 478 префикси «GS1 Uzbekistan» уюшмасини англатади ва у «GS1» Халқаро Уюшмаси (EAN International, Бельгия)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳисобланади. Қабул қилинган таомилга кўра, ҳар бир давлатда "GS1" халқаро уюшмасининг фақат битта ваколатхонаси ёки бошқармаси мавжуд.

    EAN-13 штрих кодининг батафсил тавсифига ўтсак:

    • 478 0100147721
    • дастлабки 3 та рақам «GS1 Uzbekistan» уюшмасига берилган префикс ҳисобланади;
    • кейинги 6 та рақам корхонанинг рақамини англатади;
    • кейинги 3 та рақам эса товар ва маҳсулотнинг рақамиҳисобланади;
    • охирги 13-рақам эса назорат рақами деб аталади. Бу орқали «GS1 Uzbekistan» уюшмаси томонидан таъсис этилган штрих код назорат қилиб турилади.
    Агар маҳсулот ички бозорда реализация қилинадиган бўлса «O‘zbekistonda ishlab chiqarilgan», агар маҳсулот экспорт қилинадиган бўлса «Made in Uzbekistan» ёзуви туширилади.

    Демак, маҳсулот тамғасидаги ҳар бир маълумот ортида бир қанча ахборотлар кўрсатиб ўтилган. Агар маҳсулот харид қилиш олдидан маҳсулотнинг тамғасига алоҳида эътибор бериб харид қилинса мақсадга мувофиқ бўлади.

    28.08.2018, 09:04   Изоҳ (0)   15402
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФВВ Тошкентнинг айрим туманларида ўткир ҳид сезилгани сабабларига изоҳ берди

    28.08.2018, 08:51

    «Бош ислоҳотчи»: Шавкат Мирзиёев BRICS Business Magazine муқовасидан жой олди

    28.08.2018, 08:33

    Азиз Магрупов, Алишер Пайғамов ва Комил Алламжонов Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосарлари этиб тайинланди

    28.08.2018, 08:19

    Самарқандда оилаларни тадбиркорликка йўналтириш учун 140 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилади

    27.08.2018, 22:43

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети контракт нархини 100 фоизга оширди

    27.08.2018, 21:47

    Марғилонда анъанавий «Атлас байрами» фестивали бўлиб ўтади

    27.08.2018, 21:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.