Тошкент шаҳрининг айрим туманларида яшовчилар 27 август, душанба куни кечки пайт олтингугуртни эслатувчи ёқимсиз ўткир ҳид сезилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар қолдирди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
ФВВга кўра, мазкур ҳид манбаси Олмазор туманидаги «Чуқурсой» темир йўл-товар бекатида бўлган.
«Натрий гидросульфатининг 50 литрли идишида ёриқ пайдо бўлган ва у ерга сув кирган. Бу модда 45 фоизли туз бўлиб, сув билан аралашгандан сўнг ўзидан ҳид тарқатади», дея изоҳ берди ФВВ.
Вазирлик ёқимсиз ҳид сезилаётгани ҳақида шу куни соат 21:20 да шикоят қабул қилингани ва орадан икки соат ўтиб муаммо бартараф этилганини билдирди.
Изоҳ (0)