Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Франциядаги Тулуза университети олимлари пешонада чуқур ажинларнинг барвақт пайдо бўлиши юрак-томир касалликларидан ўлиш хавфининг юқори эканлигидан дарак беришини аниқлади. Бу ҳақда MedicalXpress’даги пресс-релизда айтилади.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

20 йил давом этган тадқиқотда 32—62 ёшдаги 3,2 минг соғлом кишилар қатнашди. Кўнгиллиларга пешонасидаги ажинлар сонига қараб баллар берилди. Ажинлари бўлмаганларга нол балл, ажинлари кучли бўлганларга уч баллдан берилди.

Кузатиш даврида 233 киши турли сабаблар билан вафот этди. Шуларнинг 15,2 фоизида икки ва ундан ортиқ, 6,6 фоизида — фақат битта ажин бўлган (пешонасида), 2,1 фоизида эса умуман ажин бўлмаган. Ажинлар миқдори юрак-томир касалликлари юзага келиши эҳтимоли билан боғлиқ бўлиб чиқди. Масалан, ёши, жинси ва ҳаёт тарзини ҳисобга олганда, энг юқори балл олган кишиларда юрак фаолиятидаги бузилишлар ва инсульт туфайли ўлиш хавфи энг кам балли кўнгиллиларга нисбатан 10 марта юқори бўлиб чиқди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар