28 август куни Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаев бошчилигидаги делегация Тошкентга келади, деб ёзади ТИВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади. Тадбир чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақавий ҳамкорлик ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги алоқаларга оид масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)