Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда узоқ қишлоқларни газ билан таъминлаш муаммоси ва автомобиллар газ тўлдириш компрессор станцияларининг (АГTКС) йўқлигида автомобилларни ёқилғи таъминлаш учун қулай шароит яратиш масаласи тўла ҳал бўлиш арафасида турибди, деб хабар беради Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот хизмати.

Фото: Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот хизмати

Фото: Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот хизмати

Мобил газ тўлдириш аккумулятор станциялари (МГTAС) ишлаб чиқариш «Ангрен» эркин иқтисодий зонада йўлга қўйилган. Шу мақсадда, 2017 йилнинг октябрь ойида Ўзбекнефтгаз АЖ Жанубий Кореянинг NK Group компанияси билан ҳамкорликда UNG ENК MOBILE MChJ қўшма корхонасини тузди.

2018 йилнинг январь ойида Жанубий Кореядан Ўзбекистонга синовдан ўтказиш учун иккита мобил газ тўлдириш станцияси ва иккита газ тўлдириш устуни олиб келинди. Улар Тошкент вилоятида баҳорги дала ишлари вақтида махсус қишлоқ хўжалик, юк ва енгил техникани сиқилган табиий газ билан тўлдиришда синовдан ўтказилди. Станциялар Пискент туманида жойлашган А.Дустметов фермер ассоциацияси ҳудудининг ўзида ўрнатилди.

«UNG ENK MOBILE MChJ қўшма корхонаси мутахассиси Хуршид Мирзааҳмедовнинг сўзларига кўра, ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс МГTAСни ҳарид қилиши мумкин. Ҳозирда, қўшма корхона ўнта шартнома имзолаган бўлиб, биринчи буюртмаларни етказиш ишлари бошлаб юборилган. Корея технологилари бўйича ишлаб чиқариладиган мобил станциялар фақат буюртма асосида ишлаб чиқарилади. Шу туфайли, мобил станцияларни ўз вақтида олишни режа қилган мижозлар, қўшма корхона билан олдидан буюртма борасида шартнома тузиши зарур.

МГTAС у 30 та тракторни газ билан таъминлаш имконига эга. Ёки, техник хусусиятлари тилида айтганда, TT08-2240CNG моделли газ тўлдириш аккумулятор станцияси 5 минг 330 метр куб газ ҳажмига эга.

Ушбу мобил станциялар сиқилган табиий газ ҳисобланмиш метаннинг жойларга етказиб берилишини таъминлайди, ҳозирда нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатларда ҳам айнан шу газмотор ёқилғиси қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа автотранспортлар учун ишлатилади», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар