23 июль куни Шарқий Аттикада юз берган ёнғин қурбонлари сони 97 кишига етди. Бу ҳақда Греция ўт ўчириш хизмати маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Ўт ўчирувчилар маълумотига кўра, 78 ёшли эркак шифохонада вафот этган.
«Ҳозирги пайтда Шарқий Аттикада ёнғин қурбонлари сони 97 кишига етди. Аттика шифохоналарида ҳозирги пайтга қадар ёнғиндан жабрланган 14 киши вафот этди», — дейилади ўт ўчириш хизмати хабарида.
Ёнғин жойида аниқланган 83 нафар ҳалок бўлганлар жасадларининг шахси аниқланган.
Грецияда 23 июль куни бир нечта йирик ёнғин юз берди.
Изоҳ (0)