Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонда халқ ичида обрў қозонган, сифатли таълим берувчи ва талаб юқори бўлган мактабларнинг тармоқлари пайдо бўлади. Бу ҳақда Халқаро пресс клубнинг халқ таълими тизимидаги муаммолар таҳлилига бағишланган навбатдаги сессиясида маълум қилинди, деб хабар беради «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА
Обрўли мактабларда коэффициент иккидан юқорини ташкил этмоқда. Қаерда танқислик бўлса, у ерда коррупция юзага келади. Бунинг олдини олиш учун биз ўша мактабларнинг тармоғи фаолиятини йўлга қўймоқчимиз.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсам, коэффициенти паст бўлган мактабларни тугатиб, коэффициенти юқори бўлган мактабнинг тармоғига айлантирамиз. Шунда кўпроқ одам сифатли таълимга эга бўлади. Ҳозирда ушбу жараённи синов тариқасида Шайхонтоҳур туманида бошламоқчимиз. Унинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор экан. Молиялаштириш ва бошқа масалалар шулар жумласидан. Агар ушбу синов кутилган натижани берса, қолган барча обрўли мактабларга ҳам ўз тармоқларини ривожлантириш вазифаси қўйилади. Обрўли мактаб брендга айланади, унинг тармоқлари кўпайиб, кўпроқ ўқувчи қабул қилиш имконини беради.

Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири

Изоҳ
Асосий янгиликлар