Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари «Бош почтамт» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тилла ва заргарлик буюмларини хориждан почта жўнатмалари орқали юборилишига доир божхона қоидабузарлигини фош қилишди. Бу ҳақда «Дарё»га божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Россиядан Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.М. номига юборилган почта жўнатмаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, унда тегишли божхона декларациясида кўрсатилмаган салкам 120 грамм оғирликдаги 31 дона кумушдан ишланган тақинчоқлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда заргарлик буюмлари ушбу ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинган.
Изоҳ (0)