Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 18 август куни Косон туманида яшовчи Б.Х. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасини И.Каримов кўчасида жойлашган «Нур мед» хусусий клиникаси олдида ҳайдаб кетаётиб пиёдалар Х.Т. исмли аёл ва бирга яшаган қизи М.Х.ларни уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада М.Х. жароҳат олиб воқеа жойида ва Х.Т. 19 август куни касалхонада вафот этган.
Изоҳ (0)