Ғишткўприк чегара божхона постида кириб келган фуқаролар Ш.Н. ва Ш.С.лар заргарлик буюмларини олиб киришда жирканч усулдан фойдаланишди. Бу ҳақда «Дарё»га божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Яъни, божхоначиларни чалғитиш мақсадида тилла тақинчоқларни ички кийимлари ва жинсий аъзоларига бекитиб олиб ўтишга уринишган.
Ш.Н. қиймати 14,5 миллион сўмдан ортиқ бўлган жами 167 грамм оғирликдаги, Ш.С. эса 12,4 миллион сўмлик 149 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларини олиб ўтишларига йўл қўйилмади.
Изоҳ (0)