17 август куни Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида яшовчи Ш.М. ИИБга мурожаат қилиб, автомашинасини ҳайдаб қочган маҳалладоши устидан шикоят қилди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ш.М. шу йилнинг 13 август куни ўзининг Cobalt русумли автомашинасида маҳалладошлари М.Ж. ва С.Қ. билан биргаликда уйи олдига келиб автомашинадан тушган вақтида, С.Қ. ўзбошимчалик билан автомашинани ҳайдаб қочиб, Нодирабегим кўчаси 12-уй олдидаги темир симёғочга бориб урганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Қ. ушланган.
Изоҳ (0)