Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ташкил қилинган умумхалқ ҳашарида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, Бахмал, Шаҳрисабз, Китоб, Фарғона, Андижон, Бухоро ҳамда Жиззах туманларидаги қадимий қадамжолар, 20 дан ортиқ қабристонларда ободонлаштириш ишлари бажарилди. Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болажонлар ҳолидан хабар олинди, байрам муносабати билан уларга совға-саломлар улашилди. Қариялар уйидаги инсонлар билан дилдан суҳбатлар уюштирилди.
Қабристонлар ичидан жой олган минглаб дарахтлар ва ўнлаб километр йўл четлари оқланди. Ариқлар тозаланиб, сувнинг оқишига халақит бераётган чиқиндилар олиб чиқилди. Имом-хатиблар бошчилигида ўлганлар ҳаққига дуолар ўқилди.
Умумхалқ ҳашарининг иккинчи кунига режалар белгилаб олинди.
Изоҳ (0)