Генуяда қутқарувчилар кўприк қулаган ҳудудда ичида қурбонлар бўлган яна бир машинани топди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Машина салонида 9 ёшли қизалоғи билан бирга эр ва хотин бўлган. Кейинроқ яна бир 30 ёшли эркакнинг жасади топилгани маълум бўлди.
Шундай қилиб, Генуядаги кўприк қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 42 кишига етди.
Италиянинг Генуясидаги баландлиги 45 метр бўлган автомобиль кўприги 14 август куни, жала қуяётган вақтда қулаган эди. Ҳодиса оқибатида кўприкдаги машиналарда бўлган ва кўприк остида бўлган бир неча ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.
Италия ҳукумати мазкур фожиа учун жавобгарликни кўприк таъмири ва унга хизмат кўрсатиш билан шуғулланган компания зиммасига юклади.
Изоҳ (0)