Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида шу йил 1 август куни номаълум шахс юзига ниқоб кийган ҳолда «Шарқ» МФЙда яшовчи М.М.нинг уйига бостириб кирди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У уй эгасининг 22 ёшли ўғли М.Н.ни пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилиб, 5 миллион 330 минг сўмни олади. Ҳовлида турган М.М.га тегишли Captiva русумли автомобилни номаълум томонга ҳайдаб кетади.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида машина Чуст тумани ҳудудидан ўтувчи «Наманган—Пунгон» автомобиль йўлининг 44-километрида бетон тўсиққа урилган ҳолда топилди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тўрақўрғон тумани яшовчи, муқаддам судланган 21 ёшли Ш.З. содир этганлиги аниқланди. Босқинчи қўлга олинди.
Изоҳ (0)