Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 14 август куни Nexia русумли автомашина Isuzu русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида бир нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи Т.Б. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинани Самарқанд—Қарши автомобиль йўлининг 53-километрида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган О.М. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган.
Оқибатда Nexia автомашинасининг бир йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган ва яна бир йўловчиси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)