RC оиласининг янги ичимлиги – RC Refresher жамоаси машҳур Fruit Ninja видео-ўйинни реал ҳаётга татбиқ қилиб, юлдузли меҳмонлар ўртасида ғайриоддий жангни уюштирди. Росмана япон шамшири, ажоийб декорациялар, бир сават мева ва бу йилнинг энг зўр таъми учун мусобақа. Ширали апельсинми ё тетиклантирувчи лимон – ким ғолиб? Танловда шаҳарнинг машҳур кишилари қатнашдилар, шунингдек энг мерган самурай номи учун жанг қилдилар.
RC Refresher – ғайриоддий таъмлар мухлислари учун яратилган тектиклантирувчи ичимлик Ўзбекистон савдо расталарида 2018 йил 1 июнда пайдо бўлди. Ичимлик учун концентрат АҚШнинг Жоржия штатидан келтирилади. Йил охирига қадар иккала таъм – RC Refresher Lemon ва RC Refresher Orange ишлаб чиқарилади, лекин 2019 йил бошидан RC Refresher таъмларидан бири дўконлар пештахталаридан бутунлай йўқолади. Айнан қайси таъм ғолиб бўлади – лимон ёки апельсин – истеъмолчи ҳал қилади.
Ишлаб чиқарувчи компания RC Refresher севимли таъмини www.RCRefresher.uz сайти ёки @RCRefresher Telegram-каналида халқона овоз бериш йўли билан аниқлашни таклиф этади. Бренднинг ёрқин ва ёдда қоларли акцияси доирасида спорт, ресторан бизнеси ва маданият олами вакиллари ўз танловларини амалга ошириб бўлдилар. Таъмлар жанги кенг павильонда ўтказилди, у бир неча соат давомида машҳур «Мевали нинза» аркадаси майдонига айланди. Фақат рақамли мевалар ўрнига ҳавога ҳақиқий лимонлар ва апельсинлар учди, компьютер қаҳрамонининг пикселли фигураси ўрнига ҳақиқий инсонлар япон катанасини ишга солдилар.
Жангнинг бош атрибутлари 25 килограмм лимон ва 30 килограмм апельсин бўлди. Танлов таомили ўта содда эди: қаҳрамонлар кимоно кийдилар, ичимликларни татиб кўрдилар, ўзларига ёққанини танладилар, кейин тепаликка кўтарилиб, ўзларининг мерганликлари ва реакциялари тезлигини синовдан ўтказдилар. Ҳар бир «нинза»га 16 та уриниш берилди: 8 та лимон ва 8 та апельсин. Меваларни профессионал цирк жонглёрлари итқитиб турдилар.
Акция мутлақ ғолиби ва энг моҳир «нинза» шоумен Артур Бегларян бўлди, у 16 та мевадан 13 тасини кеса олди. RC Refresher’дан ғайриоддий дегустация тафсилотларини видеода кўриш мумкин.
Овоз бериш сайтида RC Refresher Апельсин ишонч билан олдинда бормоқда: RC Refresher Лимон учун берилган 186 овозга қарши 565 та овоз. Бироқ овоз бериш йил охирига қадар давом этади, шундай экан, вазият ўзгариши мумкин. Ўзингиз севган таъм учунwww.RCRefresher.uz сайти ёки @RCRefresher Telegram-каналида овоз беринг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)