Бугун, 15 август куни Халқаро пресс-клубда «Миллий киноиндустрияни ривожлантириш: тарихий анъаналар, муаммолар, янгича бадиий сифатида ва мақсадли сармоялар» мавзусида анжуман ўтказилмоқда, деб ёзади ЎзА.
«Ўзбеккино» миллий агентлиги Ҳиндистон ва Япония киноижодкорлари билан ҳамкорликда қатор кинолар ишламоқда ва у шу йилнинг октябрь ойида экранга чиқади.
Мазкур кинолар нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам кўрсатилади. Бу ҳақида «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров маълум қилди.
Шунингдек, агентлик бош директори Фурқат Зокиров бугунги кунда ўзбек киносида қўшма лойиҳалар етишмаётганини алоҳида таъкидлади.
Изоҳ (0)