Кеча, 12 август санасида Pepsi Суперлига 21-туридан ўрин олган «Металлург» – «Қизилқум» баҳси 2:1 ҳисобидаги мезбонларнинг ғалабаси билан якунланганди.
Учрашувни бошқариб борган ҳакам – Ҳасан Рўзиев ўйин давомида қўпол хатоларга йўл қўйгани учун Суперлига учрашувларидан октябрь ойига қадар четлатилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
ЎФА ҳакамлар қўмитаси ҳамда экспертлар гуруҳининг тасдиқлашича, учрашувнинг 35-дақиқасида Рўзиев «Металлург» жамоаси дарвозаси томон пенальти белгиланиши лозим бўлган вазиятда 11 метрли жарима зарбасини қўймаган. Бу эса якунда натижага ўз таъсирини ўтказган.
Маълумот учун, мазкур ўйиндан кейинги матбуот анжуманида «Қизилқум» бош мураббийи Ҳамиджон Актамов учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиевнинг «ўйини» қурбони бўлганини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)