Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий сифатида тайинланган аргентиналик мутахассис Эктор Купер 22 августдан бошлаб дастлабки йиғинларни бошлайди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокида 22 августдан 1 сентябрга қадар Тошкентда ўқув машғулот йиғини ташкил қилинади. Йиғин бошида асосан Pepsi Суперлигада тўп сураётган футболчилар кўздан кечирилса, сентябрга яқин хорижда тўп сураётган легионер футболчилар ҳам йиғинга келиб қўшилади.
Терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириш ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси асосини шакллантириш учун Эктор Купер ва унинг ёрдамчилари режа асосида иш олиб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистон термаси куз ойларида Сурия, Шимолий Корея, Қатар каби терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Изоҳ (0)