Афғонистоннинг Забул вилоятида «Толибон» радикал ҳаракати жангариларининг назорат-ўтказиш пунктига ҳужуми давомида етти нафар полициячи ўлдирилган, икки нафари яраланган. Бу ҳақда Tolo News телеканали Twitter’да маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Хабар қилинишича, толиблар 14 август, сешанба куни Кобул—Қандаҳор автомагистралидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилган. Забул полициясига кўра, ҳужум давомида камида етти нафар жангари йўқ қилинган.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда.
Изоҳ (0)