Хабар берилганидек, кеча, 12 август санасида Испания Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтди.
Унда Каталониянинг «Барселона» ҳамда Андалусиянинг «Севилья» жамоалари кураш олиб борди ва баҳс Эрнесто Валверде шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.
Мазкур ғалаба «кўк-анорранглилар» ҳужумчиси Лионель Месси учун «Барселона»даги 33-соврин бўлди ва у клуб тарихидаги энг кўп соврин ютган футболчига айланди.
Аввалги энг яхши натижа яқинда жамоани тарк этиб, Япониянинг «Виссел Кобе» клубига ўтган Андрес Иньестага тегишли эди. Иньеста «Барселона» билан 32 та совринни қўлга киритганди.
Жамоанинг бошқа аъзолари — Жерар Пике ҳамда Серхио Бускетс ҳисобида эса 28 тадан соврин мавжуд.
Изоҳ (0)