Матбуот ва ахборот агентлиги маълумоларига қараганда, 7 август куни Андижонда, 8 августда Наманганда «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танловга ёзувчи, шоир, журналистлар, тасвирий ва кино санъати намояндалари, фото ва дизайн усталари томонидан «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» ғоясини акс эттирган асарлар тақдим этилган.
Танловнинг Андижон вилояти босқичида адабиёт йўналишида шоир Фарид Усмон биринчи, ёзувчи Омина Тожибоева иккинчи, шоира Мунаввара Тиллабоева учинчи ўринни эгаллади.
Журналистика йўналишида «Андижоннома» газетаси бўлим бошлиғи Акбаржон Назаров биринчи, «Андижон тонги» газетаси таҳририяти иккинчи, «Водий гавҳари» журнали учинчи ўринга лойиқ топилди.
Телевидение йўналишида Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг «Андижон ахбороти» кўрсатуви ижодий жамоаси биринчи, «Ёшлар» телерадиоканали тасвирчиси Ўткирбек Ўзганов иккинчи, АТВ махсус мухбири Элмира Раҳмонова учинчи ўринни эгаллади.
Фото ва дизайн йўналишида Темурмалик Абдуллаев биринчи, Азизбек Жабборов иккинчи, Зуҳриддин Умрзоқов учинчи ўринни қўлга киритди.
Танловнинг Наманганда бўлиб ўтган босқичига босма ва электрон ОАВ ходимлари томонидан 94 та, тасвирий ва кино санъати, фото ва дизайн йўналишлари бўйича 81 та, адабиёт йўналиши бўйича 10 дан ортиқ асар тақдим қилинган.
Олти номинация бўйича 18 нафар ижодкор тақдирланди.
Ҳар иккала вилоятда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазизбек Тангриев, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов ҳамда вилоят ҳокимлари ўринбосарлари иштирок этди.
Изоҳ (0)