Қалбай Турдиев Қорақалпоғистон маданият вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Karinform.uz» хабар бермоқда.
Қ.Турдиев 1964 йилда Чимбой туманида туғилган. Тошкент маданият институтини тамомлаган.
У шу кунга қадар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театри директори сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Собиқ вазир Полат Айтмуратов Қорақалпоғистон Ёш томошабинлар театри директори лавозимини эгаллагани билдирилмоқда.