Ўзбек ҳунармандлари Францияда 20—29 июль кунлари ўтказилган «Дунё маданияти – Ганна – 2018» фестивалида муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи« хабар бермоқда.
— ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан 45-бор ташкил этилган ушбу фестиваль Францияда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданияти кунларига тўғри келди, — дейди Республика «Ҳунарманд» уюшмаси матбуот котиби Нилуфар Ҳотамова. — Тадбир доирасида ташкил этилган миллий либослар намойиши, мусиқа, урф-одатлар, анъаналар ва ўзбек таомларининг ранг-баранглиги иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Айниқса, «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан халқ амалий санъати намуналари, хусусан, ёғоч ўймакорлиги, кашта, миниатюра, миллий либослар ва кулолчилик маҳсулотлари, шунингдек, «Сардоба» фолклор-этнографик ансамбли, «Лазги» гуруҳи томонидан ижро этилган »Ёр-ёр», «Келин-салом» ва «Бешик тўйи» каби маросимлар иштирокчиларнинг олқишига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)