Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг август ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида тожик ва ўзбек хонандаларининг ҳамкорликдаги концерт дастури ўтказилади, деб хабар беради «Dialog.tj».
Тожикистон маданият вазири ўринбосари Ибодулло Машрабовнинг журналистларга маълум қилишича, Бухоро ва Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган концерт дастурларида тожикистонлик Нигина Амонқулова, Зикруллоҳ Ҳакимов, Сирожиддин Фозилов, Афзалшо Шодиев ва Нигина Ҳақназарова каби санъаткорлар чиқиш қилади.
Қайд этилишича, ўзбек ва тожик хонандалари икки мамлакат президентлари учун концерт дастурини намойиш этади.
«Бизнинг хонандаларимиз Самарқанд ва Бухорода концерт дастурларини тақдим этади», — дейди Ибодулло Машрабов.
Изоҳ (0)