Яна бир ўзбекистонлик ватанига қайтди. У Туризмни ривожлантириш қўмитасида етакчи лавозимлардан бирини эгаллади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.
Улуғбек Қосимхўжаев Туризмни ривожлантириш қўмитасининг раиси биринчи ўринбосари лавозимини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди. Қосимхўжаев қўмитада фаолият олиб бориш учун АҚШдан таклиф қилинган.
Улуғбек Қосимхўжаев 1978 йили Андижонда туғилган. 2000 йили АҚШдаги Пейс университети бакалавриатини «Бизнесни бошқариш» йўналиши бўйича тамомлаган. 2007 йили АҚШдаги Барри университети магистратурасининг «Сармоялар» йўналишини тугатган. 2007—2013 йилларда АҚШдаги Барри ва Зандерберд университетларида дарс берган.
2014 йили Улуғбек Қосимхўжаев АҚШда туризм ва сармоялар бўйича ўзининг шахсий бизнесини очган.
Изоҳ (0)