Венесуэла президенти Николас Мадуро унга нисбатан уюштирилган суиқасдга Колумбия расмийлари алоқадорлиги тасдиқловчи далилларни тақдим этишга сўз берди. Бу ҳақда у Twitter’даги видеомурожаатида маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Колумбия президентлик лавозимини тарк этаётган Хуан Мануэль Сантоснинг алоқадор эканлиги юзасидан жиддий далилларимиз бор», — деди жаноб Мадуро видеомурожаатида.
Венесуэла президенти сўзларига қараганда, суиқасднинг бир нечта ижрочилари аллақачон қўлга олинган, унинг ташкилотчилари қидирилмоқда. Мадуро Колумбия ҳукумати террорчиларни ўз ҳудудида тайёрлаганлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)