GM Uzbekistan Халқаро пресс-клуб материалида янги автомобиль бакида қанча бензин бўлиши кераклигини маълум қилди, деб ёзади Spot.
Автомобиль бакидаги бензин ҳажми модель турига қараб фарқланади.
Масалан, Nexia R3, Cobalt ва Gentra’да (Ж200) ўн литр бўлиши лозим. Spark’да (М300) 8 литр, Matiz (M150) ва Damas’да (B150) — 7 литр бензин бўлиши керак.
Июль ойи охиридаги пресс-клуб сессиясида «Ўзавтосаноат» вакилларининг маълум қилишича, компания янги автомобилни автосалон эшигигача етказилишини тўлаб беради.
Харидорлар дилерлардан бакда бензин бўлишини талаб қилиши лозим, чунки ҳеч қандай «ҳайдаб келтириш» бўлмайди.
Изоҳ (0)