4 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 18—20, кундузи 35—37 даража иссиқ бўлади, деб хабар беради ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 18—23, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 18—23, кундузи 33—38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 18—23, кундузи 33—38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 20—25, кундузи 34—39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 18—23, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 12—17, кундузи 22—27 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)