Рустам Комилов Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтига раҳбар бўлди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.
Шу пайтгача Президент маслаҳатчиси лавозимида ишлаган Рустам Комилов ўрнига Рустам Қосимов Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган эди.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдужаббор Абдувоҳидов Президент девонида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича секторга бошчилик қилиб, ушбу лавозимда 2017 йил ноябридан буён ишлаб келаётган Рустам Қосимов ўрнини эгаллаганди.
Изоҳ (0)