Навоий вилояти Нурота тумани «Янги ҳаёт» маҳалласида 28 июлга ўтар кечаси бир аёл эрининг боши, бўйни ва кўкрагига болта билан уриб жароҳат етказиб, сўнг ўзини осиб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди. UZ24 нашри «XXI аср» газетасига асосланиб, воқеанинг баъзи тафсилотларини эълон қилди.
Газета мақоласида ёзилишича, бир йилча аввал ҳеч қаерда ишламайдиган, уй бекаси бўлган аёл ўз эрига хиёнатда гумон қилиниб, эри томонидан уйдан ҳайдалган.
Шундан сўнг туман хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фаоллари, ИИБ вакиллари иштирокида эр-хотинни яраштириш бўйича тўрт марта тушунтириш ўтказилган.
Шунга қарамай, туман хотин-қизлар қўмитаси вакилларининг фикрича «ўз айби билан кўчада қолган» аёл фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судига мурожаат қилиб, ўзи рўйхатда турган уйга киритиб қўйишни сўраган.
Суд ишни аёлнинг фойдасига ҳал қилган. «Шундан сўнг оилада жанжаллар янада авж олган, оқибатда мазкур мудҳиш воқеа содир бўлган», — дейилади хабарда.
Қайд этишларича, бу эр-хотин тўрт нафар фарзанднинг ота-онаси эди.
Изоҳ (0)