Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 август, пайшанба куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18 —20 даража илиқ, кундузи 35 —37 даража иссиқ бўлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Республика бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 33—38 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 33 —38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 34—39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 22—27 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)