Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

30 июль, душанба куни Самарқандда Мудофаа вазирлигига қарашли Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида биринчи битирув маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

3 ойлик курс давомида таҳсил олган курсантларнинг 75 нафарига «Катта сержант», 73 нафарига «Сержант» навбатдаги ҳарбий унвонлар, шунингдек, 198 нафарига малака оширгани тўғрисида сертификатлар топширилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбирда мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобулов, Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши раиси Абдулло Асланов иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази Президентнинг 2017 йил 12 декабрдаги фармонига мувофиқ ташкил этилган. Марказ Қуролли Кучлар қўшинлари таркибига кирувчи Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия қўшинларининг кичик командирларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун мўлжалланган.

Ҳозирда марказда муҳандислик, алоқа, зирҳли танк хизмати, артиллерия, қуруқликдаги қўшинлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа сингари 11 мутахассислик бўйича кичик мутахассислар тайёрлаш тизими йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига асосан Ўзбекистонда сержантлар тайёрлаш мактаблари тугатилган ва Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ўрнида Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ташкил қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин