Meizu 16 ва Meizu 16 Plus смартфонларининг тақдимотига бағишланган тадбир таклифномаси қора қутига жойлаштирилди. Қути ичидан тақдимот ҳақида маълумот ва Head & Shoulders шампуни идиши чиққан, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Буклетда тақдимот санаси — 30 июль кўрсатилган. Шампунь билан боғлиқ ҳазилнинг нимани англатиши ҳозрича номаълум қолмоқда. 400 миллилитрли Head & Shoulders шампунининг яроқлилик муддати 2021 йилга қадар.
Изоҳ (0)