Самарқанд вилояти Ички ишлар идоралари барча тоифалардаги шахсий таркибининг жанговар шайлигини ошириш, касб-маҳоратини амалий кўникмаларини такомиллаштириш ва жанговар руҳини кўтариш мақсадида Самарқанд вилояти ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими томонидан Булунғур туманида қуролланган жиноятчиларни қидириш ва қўлга олиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича Миллий гвардия ва прокуратура билан ҳамкорликда ўқув амалий машғулоти ўтказилди. Бу ҳақида вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумоти асосида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Ўқув машғулоти давомида, ўта хавфли, қуролланган жиноятчиларни қидириш, аниқлаш ва уларнинг жиноий ҳаракатларини тўсиш, ўта хавфли жиноятчиларни қуролсизлантириш ва ушлаш бўйича тезкор режалар асосида чора-тадбирлар амалга оширилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, Ички ишлар органлари аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек бошқа ҳаётий муҳим вазифаларни амалга оширишда фаолликни олиришга қаратилган.
Изоҳ (0)