• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жиззахда оғуфурушни қўлга олишда иштирок этган шартли харидор ўзи жиноятга қўл урди

    Ёши элликни қоралаган зарбдорлик Олмос Қиличев (исм-шарифлар шартли) гиёҳванд моддалар сотишни ўзига касб қилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ишининг жиноят эканини яхши билган, лекин осон пул топишни кўнгилга туйган қаҳрамонимиз бу борада жуда эҳтиёткор бўлди. Фақат «ишончли мижозлар» билан алоқа қилар, бегоналарга иложи борича яқинлашмас, шубҳа уйғотганлар билан умуман гаплашмасди.

    Устомон «сотувчи» касалини ҳар қанча яширмасин барибир иситмаси ошкор қилди. Зарбдор тумани ички ишлар бўлими ходимлари бу хатти-ҳаракатлардан хабар топиб, оғуфурушни жиноят устида, рад этиб бўлмас далиллар билан ушлаш чоралари кўрилаётган бир пайтда Ғиёсхон Омонжонов пайдо бўлди. Илгари ўғирлик ва фирибгарлик жинояти учун судланиб, ўзига берилган тегишли жазони олган Ғиёсхон Омонжонов Олмос Қиличевнинг ҳатти-ҳаракатларидан хавотирда эканини, одамларга зарари тегаётганини билдиради. У одамларнинг ҳаётига, оиласига рахна солувчи оғуфурушлик жиноятига чек қўйишда ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини, бунинг учун шартли харидор вазифасини бажариб беришини айтади. Бир муддат ўрганишлардан сўнг таклиф маъқул деб топилди.

    Устомон «сотувчи» билан шартли харидор тез тил топишди. Бир бирларига «Келишдик, ўзимиздан экансиз», деганча қўл беришди. «Мол» харидорга, пул «сотувчи»га узатилаётган пайт ички ишлар ходимлари пайдо бўлди. Буни кутмаган Олмос Қиличев бир зум гангиб қолди, аммо тезда ўзига келиб, фаол қаршилик кўрсата бошлади. Шу пайтда унинг чўнтагидан уяли телефони тушиб қолади.

    Гумонланувчини тинчлантиришга уринаётган тезкор ходимлар алоқа воситасининг ерга тушганини пайқамайди.

    Воқеани бир четда кузатиб турган шартли харидор эса эски одатини қўмсаб кетади, ерда ётган ўзганинг қўл телефонини олишдан ўзини тия олмайди. Ғиёсхон Омонжонов ички ишлар идорасидан узоқлашгандан сўнг телефон хотирасини эринмасдан кўриб чиқади. Ундаги телефон рақамларини бир-бир кўздан кечирар экан, «онаси» деган ном билан сақланган телефон рақамларига кўзи тушади ва нияти бузилади.

    Ғиёсхон эртасигаёқ Олмоснинг турмуш ўртоғи Гуллола Қиличевага қўнғироқ қилиб, «Эрингиз наркотик моддалар савдосида айбланиб, қамоққа олинди» дейди. Хабарни эшитган аёлнинг довдираб қолганини билган Ғиёсхон гап орасида ўзининг вилоят ички ишлар бошқармаси ходими эканлигини қистириб ўтади ва ҳолатни ўнглаш мумкинлигига ишора қилади.

    Томонлар Жиззах шаҳридаги «Кўкбозор» деҳқон бозори ҳудудида учрашади. Ғиёсхон 5 миллион сўм эвазига Олмос Қиличевни озодликка чиқариш имкони борлигини, пулни олгунга қадар айбланувчининг шароитини енгиллатиш чораларини кўришини айтади.

    Бундай пайтда тўладан келган, сочлари калта олинган, гап-сўзи дангал Ғиёсхон Омонжонов аёлда шубҳа уйғотмайди. Ишонч билан гапираётган, қўлида эрининг телефонини тутган инсонга ишонган аёлни тушуниш мумкин, эҳтимол. Турмуш ўртоғи унга ишониб телефонини, уй рақамини берибдими, демак, ишонса бўлади. Биров билмасин, дейиши ҳам тўғри, бу ерда пора ҳақида гап боряпти, ахир — аёлнинг хулосаси шу бўлди.

    Айтилган суммани Ғиёсхон кўп кутмади — олди-ю ғойиб бўлди. Гуллола Қиличевада эса кутишдан бўлак иложи қолмаганди. Кўп ўтмай Зарбдор тумани Ойбек маҳалласида яшаган Олмос Қиличевнинг жинояти ўз исботини топиб, у озодликдан маҳрум қилинди. Гуллола Қиличова шундан сўнггина «ички ишлар ходими»ни суриштира бошлади. Фирибгарнинг тузоғига тушганлигини билган аёл бу ҳақда ариза билан Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилди.

    Ғиёсхон Омонжоновни топиш қийин бўлмади. Фирибгар дастлабки суҳбатдаёқ қилмишларига иқрор бўлган. Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    29.07.2018, 18:19   Изоҳ (0)   55126
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ўғирлангани билдирилган Damas эгасининг ўзига чора кўрилди

    29.07.2018, 17:32

    Тошкентда 13 нафар тадбиркорни 400 млн сўмга туширган жиноий гуруҳ иши судга оширилди

    29.07.2018, 15:55

    Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида битирув тантанаси бўлиб ўтди (фото)

    29.07.2018, 15:39

    Хоразмда 118 ёшли Ёқутжон онага биометрик паспорт топширилди

    29.07.2018, 13:06

    Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

    29.07.2018, 12:29

    Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети абитуриентларга DTМ рухсатномасини тарқата бошлади

    29.07.2018, 12:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.