Ўзбекистон Президентининг 27 июлдаги фармонига мувофиқ, 1 сентябрдан 14 турдаги бизнес текшируви бир кундан ортиқ ўтказилмаслиги лозим, деб ёзади Spot.
Ҳужжат ваколатли органни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиш йўли билан маълум қилиш тартибида ўтказилувчи текширишлар рўйхатини тасдиқлайди.
Мазкур 25 та текширувдан:
- 14 таси бир кун давомида ўтказилиши лозим. Гўшт ва сут маҳсулотларини белгиланмаган жойларда сотишни назорат қилиш, барча қурилишлардаги қисқа муддатли назорат текширувлари, ишлаб чиқарилувчи ва сотилувчи дори воситаларини текшириш (ишончли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирдагина) ва бошқалар шулар жумласидандир.
- 3 та текшириш 5 кун давомида ўтказилиши керак: «Ўзбекэнерго» объектларида ишларни юритиш хавфсизлигини текшириш, ўзанларни тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб борилишини назорат қилиш давомидаги тизимли текширувлар, компанияларнинг ерлардан мажбуриятларига мувофиқ мақсадли фойдаланишини назорат қилиш.
- 5 турдаги текширув 10 кун давомида ўтказилиши лозим. Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси бюджетдан ташқари маблағларининг мақсадли қўлланилишини текшириш, саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш ва бошқалар.
- 3 турдаги текширув 30 кун давомида ўтказилиши керак. Ҳисоб палатаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан юридик шахсни тугатиш муносабати билан ўтказилувчи текширишлар ва кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)