Массачусетс-Лоуэлл университети олимлари тўйинмаган Omega-3 ёғ кислоталарини мунтазам истеъмол қилиш стресс ва тажовузкорлик даражасини пасайтиришини аниқлади, деб ёзади «РИА Новости».
Ўтказилган тадқиқот таркибида омега-3 юқори бўлган таомни истеъмол қилувчи болалар тенгдошларига қараганда ўзини сокинроқ тутишини кўрсатди. Бу эса уларнинг ота-оналари асаб тизимига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Мутахассислар фикрича, тажовузкорлик, ҳатто жиноий хулқ-атвор ҳам қисман биологик омилларга боғлиқ. Тадқиқот муаллифлари зарур кислоталар етишмовчилигини тўлдириш аксилижтимоий хулқ-атвор олдини олиш имконини беради.
Omega-3 мия, диққат ва хотира фаолиятини ҳам яхшилайди. Унинг энг яхши манбаларидан бири денгиз маҳсулотларидир.
Изоҳ (0)