• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

    28 июль куни Марказий банк Бошқаруви ўзининг навбатдаги йиғилишида қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Мазкур қарор истеъмол нархлари ўсиш суръатининг пасайиш тенденциясини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар даврида инфляцион босимнинг кучайиш хавфи сақланиб қолаётганлиги сабабли миллий валютадаги депозитларнинг нисбатан юқори даромадлилигини таъминлашга қаратилди.

    Инфляция

    2018 йилнинг январь июнь ойларида истеъмол нархлари индексининг ўсиши ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан 6,2 фоизни (2017 йилнинг январь июнь ойларида 7,2 фоиз) ташкил қилди. Мазкур даврда истеъмол нархлари индексининг ойлик динамикаси январь ойидаги 2,7 фоиздан июнь ойига келиб -0,4 фоизгача тушиши, иқтисодиётда нархларнинг пасайиб бораётганлигини кўрсатмоқда.

    Нархлар ўсиши умумий динамикасининг пасайишига қарамасдан, тартибга солинадиган нархларнинг оширилиши ҳамда айрим асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг сезиларли даражада қимматлашуви ҳисобига иқтисодиётда юқори инфляцион босим сақланиб қолмоқда.

    Аҳоли ва тадбиркорлик субъэктларининг қисқа муддатли истиқболдаги инфляцион кутилмалари пасайиш тенденциясига эга бўлсада, узоқ муддатли истиқболда, аксинча, нисбатан юқори даражада сақланиб қолмоқда.

    Пул-кредит сиёсати

    2018 йил иккинчи чорагида банклараро пул бозорида фоиз ставкалари банк тизимидаги ликвидлик ҳолатидан келиб чиқиб 12,7—13,1 фоиз оралиғида тебраниб турди.

    Мажбурий резервларнинг янги тартиби ва нормативларининг жорий қилиниши Марказий банк соф ташқи активларининг ўсиши ҳисобига вужудга келган банк тизимидаги ликвидликнинг ошишини олдини олди.

    Молия вазирлиги томонидан давлат бюджетини мувозанатли ижросини таъминлаш бўйича ёндашув ликвидлик ва пул массаси ўсиш суръатини маълум бир даражада ушлаб туриш имкониятини берди.

    2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида жами кредит қўйилмалар қолдиғи ҳажми 21,5 фоизга ошди. Натижада, жорий йилнинг иккинчи чорагида пул массаси ўсиш суръатининг биринчи чоракка нисбатан жадаллашуви кузатилиб, биринчи ярим йиллик якуни бўйича пул массаси 5,8 фоизга ошди.

    Миллий валютадаги депозитларнинг нисбатан юқори даромадлилигини сақлаб туриш бўйича амалга оширилаётган фоиз сиёсати банкларнинг мажбуриятлар таркибидаги жамғарма ва муддатли депозитлар ҳажмининг мос равишда 40 ва 27 фоизга юқори суръатларда ошишига сабаб бўлди.

    2018 йил иккинчи чорагида хорижий валюта таклифининг ортиб бориши шароитида миллий валюта алмашув курси 3,1 фоизга мустаҳкамланди.

    Иқтисодий ва инвестицион фаоллик

    Республиканинг йирик савдо ҳамкор мамлакатларида иқтисодий ўсиш суръатларининг тикланиши ҳамда асосий экспорт маҳсулотлари учун қулай бозор конъюнктурасининг шаклланиши тўлов баланси ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиб борди.

    2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида барқарор иқтисодий ўсиш хизматлар ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида ўсиш суръатларининг тезлашиши ҳисобига таъминланди.

    Давлат статистика қўмитасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2018 йилнинг январь июнь ойларида ялпи ички маҳсулот реал ҳажми 4,9 фоизга ўсди.

    Юқори ўсиш суръатлари шунингдек, фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сонининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 7,3 фоизга ёки 20,7 мингтага кўпайишида ҳам намоён бўлди.

    Мазкур даврда капитал қўйилмалар ҳажми 13,4 фоизга ўсди. Олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳажми ва кўлами фаол кенгайишда давом этди (ўсиш 9,7 фоиз).

    Иқтисодиётда кузатилаётган юқори фаоллик шароитида 2018 йил иккинчи ярим йиллигида тадбиркорликни, алоҳида тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг амалга оширилиши иқтисодиётнинг ўсиш суръатига қўшимча туртки бўлиши кутилмоқда.

    Мақсадли дастурлар доирасида кредитлаш ҳажмларининг ошиб бориши, айрим тармоқларда иш ҳақи миқдорларининг қайта кўриб чиқилиши ҳамда тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш жараёнларини давом эттирилиши иқтисодиётда инвестицион ва истеъмол талабини ошириб, қисқа муддатли истиқболда маълум даражада инфляцион босимнинг кучайишига олиб келиши мумкин.

    14 фоиз

    Жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида иқтисодиётда инфляцион кутилмаларнинг юқорилигича сақланиб қолаётганлигини инобатга олиб, Марказий банк Бошқаруви пул-кредит сиёсатининг амалдаги йўналишини давом эттириш ва қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз даражада ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор қабул қилди.

    Марказий банк турли омиллар таъсирида пул-кредит шароитларининг амалдаги ва кутилаётган ўзгаришларини кузатиб боради ва ўз навбатида, юзага келадиган инфляцион хатарлардан келиб чиқиб тегишли чоралар кўради.

    Марказий банк Бошқарувининг қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги мажлиси 2018 йил октябрь ойининг иккинчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган.

    29.07.2018, 12:29   Изоҳ (0)   9572
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети абитуриентларга DTМ рухсатномасини тарқата бошлади

    29.07.2018, 12:17

    ФВВ Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кескин кўтарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

    29.07.2018, 12:05

    «Ўзбекэнерго» тизимдаги бўш иш ўринлари учун меҳнат ярмаркасини ташкил этди

    29.07.2018, 11:40

    Самарқандда cуд 5 нафар жўра Тожикистондан олиб келган 10 та телевизорни мусодара қилди ва жаримага тортди. Улар эса ўзларини ноҳақ жазоланган ҳисобламоқда

    29.07.2018, 11:32

    Ўзбекистонлик Дарья Масальская «МДҲ гўзали —2018» танловида кучли бешталикдан ўрин олди

    29.07.2018, 11:17

    Бухоролик Садоқат Нью-Йорк полициясига ишга кирган илк ўзбекистонлик бўлди

    29.07.2018, 10:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.