Уйда ўз ишини юритаётан аёлларга меҳнат дафтарчаси очилади. Бу ҳақида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб ёзмоқда ЎзА.
Анжуманда 59 минг аёл оғир шароитда кун кечираётгани, уларни уй-жой, ишсизлик каби муаммолар қийнаб келаётгани таъкидланди.
‒ Эндиликда уйда ўтириб меҳнат қилаётган аёллар ҳам қонуний меҳнат стажига эга бўлиши мумкин. Ҳеч қайси давлатда бундай имтиёз йўқ. Мисол учун, уйда 20-30 та товуқ боқиб, ёки томорқасида меҳнат қилаётган аёлларга ҳам меҳнат дафтарчаси очиш мумкин. Улар учун 4-7 фоизли кредитлар берилмоқда. Яқинда тизимимизда 11-46 рақамли ягона ишонч телефони ишга туширилади. Оғир ижтимоий аҳволга тушган, кимдир зўрлик, зўравонлик ўтказаётган, ҳаётида қийналаётган аёллар мазкур рақамга телефон қилиши мумкин. Уларга малакали мутахассислар томонидан ёрдам берилади, мурожаатлар муаллифи сир сақланиши кафолатланади, ― деди Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева.
Изоҳ (0)