Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари ва вилоятнинг Қизириқ тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Алишер Норқобилов бошқа лавозимга тайинлангани муносабати билан вазифасидан озод қилинди.
Қизириқ тумани ҳокими лавозимига Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Олим Муҳаммадиев тайинланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясида бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Улуғбек Охунов эса Олим Муҳаммадиев ўрнига вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
Изоҳ (0)