Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18—20, кундузи 33—35 даража иссиқ бўлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Республика бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 18—23, кундузи 31—36 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда кечаси 18—23, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида кечаси 17—22, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда кечаси 20—25, кундузи 33—38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси 17—22, кундузи 31—36 даража иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда кечаси 12—17, кундузи 22—27 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)