Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

6 август, душанба куни Москвадан «Хавфсиз йўллар» халқаро автокарвони йўлга чиқади, деб ёзмоқда «Халқ сўзи».

Фото: Уфа ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Уфа ҳокимлиги ахборот хизмати

Автомобильлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ўтади.

Автокарвон Ўш орқали Ўзбекистонга келиб, Андижон—Тошкент—Самарқанд—Навоий—Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланади. Бухоро карвоннинг сўнгги манзили бўлади.

Ҳайдовчилар жами 6 минг километрни босиб ўтади. Биргина Россиянинг ўзида машиналар (дам олиш вақти эътиборга олинмаганда) 32 соат юриши керак бўлади.

Мутахассислар махсус кўчувчи лабораторияларда йўлларнинг сифатини текшириб боради. Улар йўлларнинг равонлиги, бардошлилиги ва бошқа техник омилларни эътиборга олади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди