6 август, душанба куни Москвадан «Хавфсиз йўллар» халқаро автокарвони йўлга чиқади, деб ёзмоқда «Халқ сўзи».
Автомобильлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ўтади.
Автокарвон Ўш орқали Ўзбекистонга келиб, Андижон—Тошкент—Самарқанд—Навоий—Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланади. Бухоро карвоннинг сўнгги манзили бўлади.
Ҳайдовчилар жами 6 минг километрни босиб ўтади. Биргина Россиянинг ўзида машиналар (дам олиш вақти эътиборга олинмаганда) 32 соат юриши керак бўлади.
Мутахассислар махсус кўчувчи лабораторияларда йўлларнинг сифатини текшириб боради. Улар йўлларнинг равонлиги, бардошлилиги ва бошқа техник омилларни эътиборга олади.
Изоҳ (0)