Венесуэлада инфляция миллион фоизга чиқиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро валюта фондининг ҳисоботида маълум қилинган, деб ёзмоқда «Эхо Москви».
Халқаро валюта фонди мутахассисларининг фикрича, 2018 йилда мамлакат иқтисодиёти 18 фоизга пастлайди.
Мутахассислар Венесуэладаги гиперинфляцияни Германияда Биринчи Жаҳон урушидан кейин кузатилган ҳолатга қиёсламоқда.
Маълумот учун, Германияда тузилган Веймар республикасида энг катта купюра 100 триллион марка бўлган, битта нон эса 430 миллиард маркадан сотилган.
Изоҳ (0)