ПФЛ талаабига кўра келаси мавсумдан бошлаб футбол бўйича Pepsi Суперлиганинг ҳар бир клуби ўз академияси масаласига жиддий эътибор қаратиши шарт.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Португалия Профессионал футбол лигалари ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришганди. Кеча, 23 июль куни ПФЛ вакили Португалия Профессионал футбол лигаси ижрочи директори Сониа Карнейру ҳамда Юридик масалалар бўйича ижрочи директор Жаоу Мартинс билан учрашди, деб хабар беради ПФЛ матбуот хизмати.
Эндиликда Португалия Профессионал футбол лигаси маркетинг, медиа, клублар билан ишлаш, трансляция ва бошқа турли масалалар бўйича ўз мутахассисларини Ўзбекистонга юбориб, семинарлар ташкил қилиш ва ўз тажрибаси билан бўлишади.
Шунингдек, «Порту» футбол клуби академияси билан ҳам ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди. Dragon Force номи билан машҳур академия мураббийлари сентябрь–октябрь ойларида Ўзбекистонга ташриф буюриб, ёш футболчиларга «Порту» методикаси асосида футбол сирларини ўргатади.
Изоҳ (0)