Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 24 июль куни Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-25, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-28, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 24-29 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)