АҚШ конгресси Россия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга қўйилган тақиқни узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда сенат ва вакиллар палатасининг қуролли кучлар бўйича қўмиталари томонидан тайёрланган ҳисоботда маълум қилинди, дея «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қонун лойиҳасининг матнида айтилишича, мамлакатлар рақиб бўлгани учун АҚШ ҳарбий соҳада Россия билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиши мумкин.
Шунингдек, ҳужжатда стратегик ҳамкорларнинг ҳарбий қуролларни Россиядан эмас, АҚШдан сотиб олишига босқичма-босқич эришиш зарурлиги алоҳида қайд қилинган. Бундан ташқари, АҚШ Украинага қурол етказиб беришга 250 миллион доллар ажратишни режалаштирган.
Изоҳ (0)