Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2017 йили Россиянинг Липецк вилоятига 579 нафар ўзбекистонлик кўчиб борган. Бу ҳақда Липецк вилояти Меҳнат ва бандлик бошқармаси​ маълумотига таяниб, Sputnik хабар бермоқда

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Вилоят кўчиш бўйича давлат дастурининг кучга кирганидан бошлаб 12 йили давомида узоқ ва яқин хориждан келганларни қабул қилади, уларнинг орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Липецк вилояти Меҳнат ва бандлик бошқармасининг ҳисоботида келтирилишича, 2017 йили Ўзбекистондан 579 киши ва уларнинг 1006 та қариндоши, Қозоғистондан 405 киши ва уларнинг 900 та қариндоши, Тожикистондан 308 киши, Озарбайжондан 108 киши ва Қирғизистондан 73 киши Липецкка кўчиб келган.

Айни пайтда минтақада «Липецк вилояти аҳолисини сифатли уй-жой, ижтимоий ҳимоя ва коммунал хизматлар билан таъминлаш» давлат дастури амал қилмоқда. Бу ерга кўчиб келганлар ипотека олиши мумкин. Шунингдек, ўқитувчилар ва ёш оилаларга имтиёзлар тақдим қилинади. Бунинг учун кўчиб келганлар Россия фуқаролигини олиши ва яшаш жойидан рўйхатдан ўтиши лозим.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)