News cover

Франция 2024 йилда Исроилга энг кўп қурол экспорт қилган давлат бўлди

Франция 2024 йилда Исроилга қурол етказиб бериш бўйича етакчиликни қўлга киритди. Исроил ушбу мамлакатдан қурол сотиб олишни тўхтатишини эълон қилган бўлса-да, амалда Франция асосий экспортчи бўлиб қолгани аниқланди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи маълумотларига таяниб Middle East Eye хабар берди.

Европа Иттифоқи 29 апрель куни эълон қилган ҳисоботга кўра, Франция 2024 йилда Исроилга 362 миллион евролик (424 миллион доллар) қурол экспорти учун лицензия берган. Иккинчи ўринда Германия (198 миллион доллар) қайд этилган. Учинчи ўриндан Греция (133 миллион доллар) жой олган.
ЭУобсервер нашрининг ёзишича, Франциянинг 2024 йилдаги лицензиялари, асосан, бутловчи қисмлар ва ҳарбий дастурий таъминотни ўз ичига олган. Бироқ улар орасида 122 миллион евролик (143 миллион доллар) ўқ-дорилар, 18 миллион евролик (21 миллион доллар) бомба, торпеда, ракета ва бошқа портловчи қурилмалар бор.
Исроил ва Франция ўртасидаги совуқлик
Франциянинг ҳарбий кўмагига қарамай, Тель Авив 2026 йил март ойида Франциядан хавфсизлик воситаларини сотиб олишни тўхтатишини эълон қилди. Исроил томони Парижни ўзига нисбатан “душманона” муносабатда бўлишда айблади.
Исроил ОАВларининг ёзишича, бунга Парижнинг БМТдаги Исроилга қурол эмбаргоси қўйиш ҳақидаги резолюцияни қўллаб-қувватлагани ҳақидаги хабарлар (аслида Франция бу овоз беришда бетараф қолган эди) сабаб бўлган, Бундан ташқари, Франция мудофаа кўргазмаларида Исроил иштирокига чекловлар қўйган.
The Jerusalem Post нашрининг хабар беришича, шунга қарамай, амалдаги шартномалар ва хусусий компанияларга келишувлар тузишга рухсат берилади.
Ҳарбий кўргазма
2025 йил июнь ойида ҳужум қуроллари ишлаб чиқарувчи бешта Исроил компанияси Paris Air Show авиация кўргазмасига қўйилмади. Бу ҳолат Исроил расмийлари томонидан антисемитизм айбловларига сабаб бўлди.
Кейинчалик тўртта Исроил стендига кўргазмада иштирок этиш учун рухсат берилди. Ноябрь ойига келиб эса, барча Исроил қурол ишлаб чиқарувчиларига Milipol савдо кўргазмасида қатнашишга рухсат берилган.
БМТ 2026 йил апрель ойи ўрталарида аъзо давлатлардан Исроилга қурол юбормасликни талаб қилди. Бунга Тель Авивининг Ливанга қаратилган ҳужумлари сабаб бўлди. Исроил “Ҳизбуллоҳ”га қарши курашишни даъво қилиб, деярли ҳар куни Ливанга авиазарбалар бериб келмоқда. Хусусан, 30 апрель куни мамлакатда камида 14 киши зарбалар қурбони бўлгани хабар қилинди.

Бугун, 23:45

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: